Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Корея мувофиқликни баҳолаш лабораторияси (КCЛ) президенти Сангкwон ЛEЭ билан учрашди.

Учрашувда КCЛ компанияси ҳамкорлигида маиший кондиционерларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш бўйича Пискент туманида ташкил этилаётган янги лабораторияда олиб борилаётган ишлар бўйича фикр амашилди ва лойиҳа доирасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, КCЛ компаниясининг қуёш панеллари синов лабораториясини фаолияти билан танишилди. Энергия барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш борасида дадил қадамлар ташланганлиги ва салмоқли натижаларга эришилганлиги қайд этилди.

Юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларининг электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши қарийб 10 фоизни ташкил этаётгани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги, шу боис 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 ГВтга етказиб, электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улушини 40 фоизга олиб чиқиш вазифаси белгилаган.

Бундай улкан марраларни забт этиш учун, энг аввало, соҳанинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш ва қуёш панеллари синов лабораториясини барпо этиш талаб этилиши қайд этилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, грант асосида қуёш панеллари синов лабораториясини барпо этиш таклифи берилди.