Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан республикамизда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, стандарт талабларига риоя этган ҳолда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва мутахассисларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Йил стандартчиси» ҳамда «Сифат соҳасидаги мукофот» тақдирлаш маросимида номзодлар орасидан ғолиб деб топилган мукофот соҳибларига рамзий статуэтка ва эсдалик совғалари топширилди.