Келажак эгалари бўлмиш ёш авлодни билимли, саводхон, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишда устоз ва мураббийларнинг ҳиссаси бениҳоя каттадир. Ана шу буюк касб эгаларининг байрами арафасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда Агентлик директори Акмал Жуманазаров 1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча фидойи ходимларни самимий табриклаб, устозларнинг машаққатли ва мураккаб фаолияти мобайнида кучли билим, тажриба, маҳорат, шижоат, энг яхши инсоний фазилатларни намоён қилиши – бу эртанги келажагимиз учун ғамхўрлик эканлигини таъкидлади.
Тадбир якунида соҳада самарали меҳнат қилиб, малакали мутахассис кадрларни тайёрлашга ўз хиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ устозлар эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.