“Ўзстандарт” агентлиги тизимида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бўлим очилди

“Ўзстандарт” агентлигининг “Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг таркибидаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органи томонидан расмийлаштирилиб берилаётган мувофиқлик сертификатлари бўйича маҳсулотлар сифатини назорат қилиб бориш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, унинг таркибида янги инспекция органи очилди ва ўрнатилган тартибда O‘z DSt ISO/IEC 17020:2009 давлат стандартига мувофиқ, аккредитация қилинди.