Аҳолига сифатли маҳсулот етказиб беришда лабораторияларнинг техник жиҳозлари ва услубий таъминоти муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Жуманазаров Турк стандартлари институти таклифига мувофиқ  Анқара саноат зонасида барпо этилаётган сифат синов лабораториялар кампуси билан танишди.

Мазкур барпо этилаётган сифат синов лабораториялар кампусида ҳалқаро ташкилотлар (ISO, IEC, UNECE, EN)) стандартлари, талаблари ва меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, электротехника, энергетика, қурилиш материаллари, кимё ва метал саноатидаги маҳсулотлар синови амалга оширилади.

Турк стандартлари институти вакилари билан кампусда ходимлар  учун яратилаётган шарт-шароитлар, ўқув маркази, ишланмалар ва лойиҳалар бўйича хам фикр алмашилди.

Ташриф сўнгида жорий йилнинг май ойида Турк стандартлари институти билан имзоланган Қўшма ҳамкорлик дастури доирасида  
икки ва кўп томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишилди.

Ҳалқаро хамкорлик ва интеграция бошқармаси