Швейцарияда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг 8-йиғилиши доирасида Халқаро савдо маркази (ITC) ҳалқаро эксперти Р.Хемраж ва лойиха координатори Д.Карман билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштириладиган, Халқаро савдо маркази (ITC) томонидан амалга ошириладиган "Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида стандартлаштириш ва техник тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорликда оширилаётган ишлар ижобий қайд этилди.
Ўзбекистон стандартлаштириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш, илғор халқаро тажрибалар асосида стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш, халқаро стандартларни қабул қилиш ва жорий этиш бўйича семинар ва трейнинглар ташкил масалалари кўриб чиқилди. Учрашув натижасига кўра, қўшимча янги лойихалар бўйича ишлашга келишилди.
Тадбир доирасида ЖСТ Котибияти Савдо ва атроф-муҳит бўлими маслаҳатчиси С. Матур билан учрашув бўлиб ўтказилди. Учрашувда ЖСТнинг Техник кўмак ва кадрлар тайёрлаш институти билан ўзаро ҳамкорлик бўйича янги таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув натижасига кўра, жорий йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳрида Жаҳон савдо ташкилоти билан самарали ҳамкорлик қилишда Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази фаолияти, Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги Битими (СФЧ) қоидалари ва принциплари мавзуларида тренинг-семинар ўтказишга келишилди.
ЖСТ департамент директори М.Ошикава хоним билан учрашувда М.Ошикава хоним Ўзбекистоннинг техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ривожлантиришга хар томонлама ёрдам беришга тайёрлиги ва келгусида қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Халқаро хамкорлик ва интеграция бошқармаси