Бу йил 20-май – “Бутунжаҳон метрология куни” “Халқаро ўлчамлар ва тарозилар Бюроси” томонидан эълон қилинган “Эртанги барқарорлик учун бугун ўлчаймиз” шиори остида кенг нишонланмоқда.
Айни дамда, мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги хузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институтида “Бутунжаҳон метрология куни” ҳамда Ўзбекистон метрология фаолиятининг 100 йиллик шодиёнаси қўшалоқ байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Юртимизда метрология соҳаси азалдан фойдаланилган. Фақат бундан Қадим Буюк ипак йўлида жойлашган юртимизда метрология яъни ўлчашлар борасидаги илк қадамлар бундан роппа роса 100 йил аввалгина унинг қонуний талаблари ҳужжатлаштирилган ва йўлга қўйилган.
Бугун Ўзбекистон миллий метрология институтида фаолият юритаётган жами 600 нафарга яқин ходимлар бир оила бўлиб ишлаб юртимиз метрологиясини ривожланишини янги босқичга кўтариб улгуришди.
“Халқаро ўлчамлар ва тарозилар Бюроси” билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бораётган “Ўзбекистон миллий метрология институти” жамоаси Республикамизнинг турли соҳаларида фаолият юритиб келаётган барча ҳамкасбларини 20 май - “Бутунжаҳон метрология куни” билан чин дилдан самимий муборакбод этади.