Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгаши (МГС)  Бош котиби Черняк Владимир Николаевич билан учрашув ўтказди.

Учрашувда техник жиҳатдан тартибга солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация, меъёр ва қоидаларга риоя етилиши устидан давлат назорати, сифат соҳасидаги ютуқлари учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мукофоти танлови, техни қўмиталар фаолиятини жадаллаштириш, миллий техник комиссиялар томонидан амалга оширилаёган ишлар муҳокама қилинди.

Учрашув натижасига кўра, соҳа йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва сифат инфратузилмасининг функционаллиги бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишилди.