Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров жорий йилнинг 18-май куни Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Малайзия” бизнес-форуми доирасида ҳудудий филиаллар фаолияти ва уларнинг олий таълим муассасалари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида экспорт-импорт маҳсулотлар синови учун барпо этилаётган янги синов лабораториялар ишларини кўздан кечирди.
Агентлик раҳбари янги синов лабораторияларни лойиҳа бўйича олиб борилаётган ишларини мутахассислар иштирокида муҳокама қилди. Жараённи тезлатиш баробарида сифатга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Мутахассислар малакасини ошириш, ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхоналарга самарали хизмат кўрсатиш орқали филиаллар фаолиятини янада ривожлантириш, олий таълим талабалари орасидан замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, синов лаборатория ишларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни сонини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Ҳалқаро ҳамкорлик ва интеграция бошқармаси