Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентилиги директори Акмал Жуманазаров Бухоро муҳандислик-технология институтида бўлиб фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик интеграциясини мустаҳкамлаш ва рақобатбардош, мустақил фикрлайдиган малакали кадрларни биргаликда тайёрлаш борасида институтнинг “Метрология ва стaндартлаштириш” кафедраси, Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти бакалавриат таълим йўналишидаги ишлар билан яқиндан танишди.
Учрашувда Институт ректори Садоқат Сиддиқова Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали масъуллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик юзасидан маълумот берди.
Шунингдек, А.Жуманазаров “Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасида ташкил қилинган илмий инновацион лабораториядаги илмий-тадқиқот ишлари билан танишиш жараёнида лабораториянинг кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан илмий изланишлар ва талабаларнинг ўқув амалиёт машғулотларида ўлчашларни юқори аниқликда олиб борадиган қурилмалардан фойдаланиб ўз малакаларини ошириб бораётганликлари, бундай лабораториянинг ташкил қилиниши илмий изланишлар натижасида кафедранинг илмий салоҳиятини ошишига ва талабаларнинг таълим сифатини юқори даражаларга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.
Сафар давомида Агентлик директори Акмал Жуманазаров Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган бир қатор саноат корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, экспорт имкониятлари ва уларнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга оид муаммо ва мурожаатлари билан танишди.