Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги директори
Акмал Жуманазаров Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шахрида Саудия стандартлар, метрология ва сифат ташкилоти (SASO) раҳбарининг биринчи ўринбосари Умар Абдулазиз билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишга қаратилган хукуматлараро Битим лойихаси, 2024-2025 йилларга мўлжалланган Харакат дастури лойихаси (Action Plan)ни имзолаш чораларини кўриш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази фаолиятини такомиллаштириш, Саудия техник қўмиталар фаолиятида кузатувчи сифатида иштирок этиш, “SABER” платформаси, метрология ташкилоти доирасида эталонларни асосий ва қўшимча солиштириш лойихаларида иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Энергетика, кимё, электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, нефт-газ, қуёш панеллари ва қайта тикланадиган энергия манбалари, қурилиш соҳасидаги махсулотларига нисбатан қўлланиладиган стандартларни бирхиллаштириш ва мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш бўйича ишларни бошлаш таклифи берилди.

Учрашув натижасига кўра иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга, соха йўналишида малакали мутахассислар тайёрлаш, эталонларни халқаро даражада солиштириш, илмий тадқиқот ишларида хамкорлик қилиш, илмий кадрлар ва муҳандис-техниклар тайёрлаш, техник қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш, мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган онлайн ва офлайн ўқув-семинарлар ташкил этишга келишилди.

Шу билан бирга ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича Форс кўрфази мамлакатлари стандартлаштириш ташкилоти (GSO) ва Форс кўрфази мамлакатлари Аккредитация маркази (GAC) билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар натижасига кўра Форс кўрфази мамлакатлари Аккредитация маркази (GAC) ва Ўзбекистон аккредитация маркази ўртасида ҳамкорликга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги

Ҳалқаро ҳамкорлик ва интеграция бошқармаси