Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Халқаро ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва уни тармоқларда кенг жорий этишда стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Стандартлар институти вакиллари иштирок этиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш фаолияти юзасидан янги Фармон ва қарорлари, уларнинг мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича Республика идоралараро кенгаши тузилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.
Жумладан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш, жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу Қонун Ўзбекистон стандартлар институти олдига ҳам муҳим вазифаларни қўяди. Ушбу Қонун стандартлаш, сертификатлаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида туб ўзгаришларни амалга оширишга ва соҳани янги босқичга олиб чиқишга асос бўлади.