Рақамли технологиялар вазирлигида “Иқтисодиёт тармоқларида стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг ўрни” мавзусида конференция ташкил этилди.
Конференция стандартлаштириш соҳасида фаолият олиб бораётган техник қўмиталар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, тажриба алмашув ҳамда техник қўмиталар ишини янгича ёндашувларига қаратилди.
Тадбирда тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг стандартлаштириш соҳасида фаолият юритувчи мутахассислари ҳамда уларнинг тизимидаги техник қўмиталар вакиллари иштирок этди.