Жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Германиянинг
TÜV SÜD ҳалқаро мувофиқликни баҳолаш идораси лойиҳа офиси менеджери Юрий Куликов билан видеоконференция тарзида учрашув ўтказди.

Маълумот учун: TÜV SÜD Германиянинг маҳсулотлар синови ва сертификатлаштириш, сифат менеджмент тизимлари бўйича дунёдаги етакчи мувофиқликни баҳолаш идораси хисобланади. идора 1866 йилда ташкил этилган, бош офиси Мюнхенда жойлашган, 48 та мамлакатда ваколатхоналари мавжуд, йиллик айланма маблағи 2,4 миллиард евро, ходимлар сони 26 мингтани ташкил этади. Расмий веб сайти https://www.tuvsud.com/en.

Учрашувда СЕ маркировка, GS маркировка, маҳсулотларнинг халқаро ва европа талаблари (EN, DIN, ISO, ASME, ASTM, AD 2000, IEC)га мувофиқлигини баҳолаш, сифат менежмент тизимларини сертификатлаштириш, малакали кадр тайёрлаш соҳасида тажриба алмашишда ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, бизнесга кенг йўл очиш, янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилётганлиги, ислоҳот доирасида инвесторлар билан ишлашнинг яхлит тизими жорий этилаётганлиги қайд этилди.

 TÜV SÜD томони Ўзбекистонда муқобил энергетика, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электр техникаси, машинасозлик тармоқларида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар учун зарур бўлган маҳсулотлар синови ва сертификатлаштириш жараёнларида фаол иштирок этишга тайёргарлигини маълум қилди.

Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

 

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ҳалқаро ҳамкорлик ва интеграция бошқармаси