Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги «ТCС» МЧЖда (номи ўзгартирилган) сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатсиз цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхона фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 млрд сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди ва материаллар судга киритилди.