Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Тошкент вилояти, Паркент туманида жойлашган (ПКЖ МЧЖ номи ўзгартирилган) цехида сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатсиз профнастил маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи цех фош этилди.

Цех томонидан қайта ишланган 2 турдаги (кулранг ва оқ рангли 220 маркали 0.37*1250) профнастил маҳсулотининг сифати текширилганда стандарт талабига кўра сифатсизлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат инспекторлари томонидан 38 млн сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди. Бундан ташқари, маҳсулот реализациясига тақиқ қўйилиб, МЖТКнинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.