Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо вакили Константин Злигостев ва Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда саноат кооперациясини ривожлантиришнинг кейинги йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда шу кунгача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва унинг натижалари юқори баҳоланди.
Бундан ташқари, кун тартибидаги муҳим масалалар бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Росстандарт ўртасидаги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, шунингдек, ихтисослаштирилган ўқув марказлари ва олий ўқув юртларининг стандартлаштириш, техник тартибга солиш ва метрология соҳасида ўзаро ҳамкорлиги масалалари бўлди.
Eслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 27-февралдаги тегишли қарори билан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда Техник регламентларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш дастурини тасдиқланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик ва интеграция бошқармаси