Кеча Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиалида ЎзТТСАнинг Давлат назорати Департаменти “УзТест” Бухоро филиаллари ходимлари иштирокида “Биз Коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Бухоро вилояти прокуратураси прокурори Азиз Яҳёев иштирок этди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси вакили йиғилганлар билан суҳбат давомида вилоятда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тўгрисида гапириб ўтди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирокидаги Коррупцияга қарши тадбирлар агентликнинг Сирдарё, Сурхондарё, Андижон филиалларида ҳам ўтказилди.