Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги  “UzTest” ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан маҳаллий экспортёр корхоналарга халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тизимли ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Қонликўл туманида фаолият юритаётган “Kanteks invest” МЧЖ тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. Корхонанинг йиллик қуввати 10 800 тоннани ташкил этиб асосан ип калава ва трикотаж мато маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхона томонидан йилига 12 млн. АҚШ долларидан ортиқ ип калава маҳсулотлари Россия ва Туркия давлатларига экспорт қилиб келинмоқда. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида корхона томонидан 8 млн. 150 минг АҚШ доллари миқдорида ип калава ва трикотаж мато маҳсулотлари экспорт қилинди.

“Kanteks invest” МЧЖ OEKO-TEX STANDARD 100 халқаро стандарти талаблари асосида сертификатлаштирилди.

Филиал томонидан корхонага стандартлаштириш, сертификациялаштириш, маҳсулотларни синовдан ўтказиш, сифат менежмент тизимлари жорий этиш ҳамда соҳага оид бошқа масалалар  юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб  суҳбатлар давомида мутахассислар Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуни бўйича тушунчалар бериб ўтилди.