Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Давлат назорат департаменти Навоий вилояти бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ходимлари билан биргаликда вилоятдаги экспортер ва маҳаллийлаштириш дастурига кирган корхоналарга соҳага оид амалий ёрдам кўрсатиб келишмоқда. Жумладан, Навоий шаҳридаги “Гидростанкосервис” МЧЖда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш жарайёнига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирги кунда вилоят ҳудудидаги йирик корхоналарга Европа давлатлари ҳамда Россия, Украина ва Беларуссиядан олиб келинган катта ўлчамдаги тишли шестерналар, Белаз машинаси эҳтиёт қисмлари, шахта учун ускуналар, вагонеткалар, катта босимда ишлайдиган НШО насослари, осма кранлар ва бошқа махсулотлар корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Корхонага Япония, Корея, Италия, Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш имкониятига эга бўлган дастгоҳлар 2023-йилда олиб келтирилди. Ҳозирги кунда корхонага синов лабораториясини ташкил этиш учун Япониядан лаборатория ускуналарини олиш бўйича келишиб олинган.
Корхонага ISO 9001 халқаро стандарти жорий қилинди. Айни пайтда ISO 14001 халқаро стандартини жорий қилиш бўйича иш олиб борилмоқда. Корхонага ишлаб чиқаришда керакли бўлган меъёрий ҳужжатлар тақдим этиб келинмоқда.
Ҳамкорлик давомида корхона вакилларига 2023 йил 7 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-852 сонли Ўз. Рес. қонуни юзасидан батавфсил маълумот берилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш