Куни кеча “УзТЕСТ” маркази Жиззах филиали мутахассислари Жиззах шаҳар эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган Божхона терминалида бўлишди. Бу ерда божхона соҳаси вакиллари билан олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари, келгусида янада самарали фаолият олиб бориш юзасидан музокара олиб борилди.
Хабарингиз борки, Республика ҳудудига олиб кириладиган аксарият маҳсулотлар тегишли ҳужжатларга асосан миллий сертификатлашдан ўтказилади. Айнан шу нуқта божхона ходимлари ва ЎзТТСА тизим ташкилотлари мутахассислари фаолиятидаги ўзаро боғлиқликни белгилаб туради.
Музокара давомида Божхона терминали омборида қолиб кетаётган импорт маҳсулотларини ўз вақтида расмийлаштириш ва Адлия вазирлигида рўйхатга олинган “Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари”га асосан сертификатлаштириш ишлари, айрим турдаги маҳсулотларни жойида ўрнатилгандан сўнг амалга оширилиши бўйича маълумотлар алмашилди.