Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг давлат назорат департаменти Сурхондарё вилояти бўлими, “ЎзММИ” ва “УзТЕСТ” Сурхондарё филиаллари мутахассилари иштирокида “Коррупциянинг салбий оқибатлари...” мавзусида бўйича семинар тадбири.
Давра суҳбатида Сурхондарё вилояти прокуратураси “Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими” терговчиси Азизжон Бабаниязов ўзининг фикр мулоҳазалари билан иштирок этишди.
Семинарда коррупция Ўзбекистон давлати ва жамияти тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири экани назарда тутилиб, коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши курашиш барчанинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчилар ҳуқуқий мавзуда ўзларини қизиқтирган масалалар ва фикр-мулоҳазалар бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораси вакилларидан жавоблар олишди.