Мамлакатимиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи саноат ва экспортёр корхоналарга кенг имкониятлар яратилиб, маҳсулотларни хорижий давлатларга экспортга йўналтиришга берилган хулосаларни тан олинишига ҳамда хорижий давлатларда ортиқча синовлар олиб борилиши учун қўшимча харажатлар тежалишига эришилмоқда.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “UzTest” ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан ҳудуддаги ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам ва консультатив хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.

Филиалнинг синов лабораториялар мажмуаси  O'z Dst ISO/IEC 17025-2019   талаблари бўйича  аккредитациядан ўтказилиб, фаолият олиб бормоқда.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорларга қўлайликлар яратиш мақсадида, намуналарни тез ва сифатли тарзда лабораторияга етказиб бериш учун махсус автомобил билан таъминланиб, логистика хизмати йўлга қўйилган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари синов лабораториясида Нукус шаҳрида фаолият юритаётган “Santexgazmontaj” МЧЖнинг 1-навли буғдой уни маҳсулоти синовдан ўтказилди ва синов баённомаси рамийлаштирилди.