ЎзТТСА “УзТЕСТ” маркази Жиззах филиали томонидан ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхоналар ҳамда тадбиркорлик субектларига амалий ёрдам ва лабаратория хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Ҳамкорларга соҳага доир сифатли хизмат кўрсатиш учун филиалда етарлича малакали ходимлар ва юқори аниқликдаги замонавий лаборатория жиҳозлари мавжуд. Ҳамкорлик самарасида бугунги кунда вилоят ҳудудида сиқатли маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларига филиал ходимлари ҳам ўз ҳиссасини қўшишмоқда.
Шу билан бир қаторда ишлаб чиқариш ва экпортни йўлга қўйиш борасида ҳамкорлар билан мулоқотлар давомида ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар ва имкониятлар, меъёрий ҳужжатлар талаблари, халқаро стандартлар ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда.