Куни кеча Бухоро вилоятининг “Wyndham Bukhara” меҳмонхонасида Германиянинг “WIKA Instrumentation” вакиллари томонидан “Нефт ва газ ҳамда кимё соҳасида ўлчаш воситалари ва автоматизациялашнинг асосий тенденцияларини ўрганиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда нефт ва газ, кимё ва энергетика соҳалари вакиллари иштирок этди. Семинар давомида қизғин музокаралар ўтказилиб барча берилган саволлар ўз жавобини топди.

“WIKA Instrumentation” вакиллари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “ЎзММИ” ДМ ва “UzTest” маркази Бухоро филиалларида яратилган инфратузилма ва ташкил этилган лабораориялар билан таништирилди. Шунингдек, “ЎзММИ” ДМ ва “WIKA Instrumentation” ўртасида ўзаро хамкорликни йўлга қўйиш натижасида филиалга инвестиция жалб қилиш ҳамда калибрлаш лабораториясини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.