Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Давлат назорат Департаменти, УзТест ва ЎзММИ Самарқанд филиаллари мутахассислари томонидан жойига чиқилган ҳолда экспортёр корхоналарнинг муаммолари ўрганилмоқда, Самарқанд вилоят Эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган оёқ кийими ишлаб чиқарувчи “EURO STYLE SHOES” МЧЖ ҚК да соҳа юзасидан муаммоли масалалари ўрганилиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг қадоқлаш ва тамғалашга оид тегишли тушунчалар бериб, соҳага доир қонунчилик бўйича янгиликлар тушунтирилди.
Шунингдек, корхона вакиллар билан келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш юзасидан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.