Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “УзТест” маркази Самарқанд филиали мутахассислари томонидан Нарпай туманида жойлашган “Самарканд Силк АО” МЧЖ вакиллари билан учрашиб, корхонада олиб борилаётган ишлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Мазкур корхонанинг асосий фаолияти пилла маҳсулотларини қайта ишлаб, экспорт қилишдан иборат. Суҳбат жараёнида мутахассислар корхона вакилларига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 826-сонли қароридаги халқаро стандартларни жорий қилиш ва сертификатлаштириш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида кенг тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, корхона вакиллар билан келгусида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.