Тадбиркорлар учун яна бир имконият.
Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган “2016 йилда агентлик тизимидаги синов лабораторияларини ривожлантириш режаси”га мувофиқ, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг ҳудудий марказлари қошидаги аккредитланган синов лабораториялари янги ва замонавий ўлчов воситалари ва синов ускуналари билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилда “Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қошидаги енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораториясига «разрывная машина (узилишга мустаҳкамлиги)» русумидаги синов ускунаси ўрнатилди.
Бу билан ИСО 5081, ИСО 5082 халқаро стандарт талабларига мувофиқ енгил саноат маҳсулотларини узилиш ва тортилишга мустаҳкамлик кўрсаткичлари ўзлаштирилиб, лабораториянинг аккредитация доираси кенгайтирилади. Шунингдек ушбу ускуна ёрдамида қўшимча полимер, резина ва кабел маҳсулотларининг узилишга мустаҳкамлик кўрсаткичлари бўйича синаш ишлари йўлга қўйилади.
Ушбу синов ускунасини амалиётга тадбиқ этилиши натижасида “Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан тадбиркорларга қўшимча хизмат турлари янада кенгаяди. Бунинг натижасида Наманган вилоятида тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил саноат, полимер, резина ва кабел маҳсулотлари шу ернинг ўзида синовларини олиб бориш имконияти яратилади. Эслатиб ўтамиз, авваллари ушбу махсулотларни мазкур кўрсаткичлари бўйича синовлар қўшни вилоятларда ўтказилар эди.