Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Хитой Халқ Республикасининг Сертификатлаштириш ва инспексия гуруҳи (CCИC) хузуридаги Сифат сертификатлаштириш маркази (CҚC) ва Шанхай шаҳри Пудонг тумани Бозорларни тартибга солиш ташкилоти (САМР Пудонг) делегатсияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Иқтисодий ва савдо муносабатларида техник тўсиқларни бартараф этиш, мувофиқликни бахолаш сохасида хамкорликни ривожлантириш, "Бир макон, бир йўл" грант лойиҳаси доирасидаги давлат назорати ва мувофиқликни бахолаш соҳалари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази давлат муассасаси ва Ўзбекистон миллий метрология институти лабораторияларнинг техник базаси билан яқиндан таништирилди.
Яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Хитой делегатсияси томонидан томонидан эътироф этилди.
Хитойлик экспертлар томонидан бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудларида замонавий лаборатория инфратузилмаларини ташкил этилар экан, кадрлар масаласи, уларнинг малакаси катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.