Техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги вилоятлардаги мутахассислари экспортёр корхоналар билан яқиндан иш юритишмоқда.

Агентликнинг Давлат Назорат Департаменти, “УзТEСТ” ДМ ва Ўзбекистон миллий метрология институти Сурхондарё филиаллари мутахассислари “Сурхон текс” МЧЖда экспортга кўмаклашиш, соҳага оид муаммоларни ўрганиш ҳамда қонунчиликдаги янгиликларни етказиш мақсадида жамиятда бўлишди. Жамият раҳбариятига халқаро стандартлар ҳамда “OEKO-TEX” халқаро стандарти бўйича тушунчалар берилди. “OEKO-TEX” халқаро стандартини жорий қилиш ва сертификатлаштириш бўйича келишиб олинди.