Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Самарқанд филиали ходимлари Ургут туманида жойлашган кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “ Atush Minhat Textile” МЧЖ хорижий корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Ҳозирда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни мувофиқлигини баҳолаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Корхонада бўлган мутахассислар бу ерда келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш юзасидан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.
Шунингдек, корхона вакилларини қизиқтирган соҳага доир қонунчилик бўйича кенг тушунчалар берилди.