Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТEСТ” маркази Жиззах филлиали мутахассислари Арнасой туманида жойлашган “Арнасой техно парк” МЧЖда бўлиб соҳага доир учрашув ўтказишди.
Ҳозирги кунда бу корхонадан Россияга тайёр трикотаж маҳсулотларини экспорт қилинмоқда. Филиал мутахассислар корхона вакиллари билан ҳамкорликда ишлар олиб боришга келишиб, соҳага доир қонунчилик тарғиб қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 мартдаги “Ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 175 – сонли қарорида берилган имтиёзлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шунингдек, соҳага доир бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳақида маълумотлар берилди.