Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТЕСТ” маркази Навоий филиали мутахассислари томонидан Кармана туманида жойлашган Навоий иқтисодий ҳудудида алюмин ва ПВХ профиллардан тайёрланган дераза ва эшик блоклари учун резина зичлагичлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Akfa extrusions” корхонаси вакиллари билан соҳага оид муаммолар ўрганилди.
Корхонада тайёрланаётган маҳсулотни меъёрий ҳужжатталар бўйича қадоқлаш, ёрлиқлаш, сақлаш, ташиш юзасидан музокаралар жараёнида филиали мутахассислари томонидан батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Бу ерда ҳозирда маҳсулотни сертификатлаштириш жараёнига тайёрланмоқда. Корхонага мувофиқлик сертификатини олиш учун амалий кўмак ва керакли маслаҳатлар берилди.
Ҳозирги кунда “Akfa extrusions” корхонада ишлаб чиқарилган алюмин ва ПВХ профиллардан тайёрланган дераза ва эшик блоклари учун резина зичлагичлари Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига эхпорт қилиб келмоқда.