Мувофиқликни баҳолаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Самарқанд филиали ходимлари Самарқанд туманида жойлашган сочиқ маҳсулотларини  ишлаб чиқарувчи “Sam Rafoat Tekstil” МЧЖ  корхонасида бўлиб,  ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган сочиқ маҳсулотларига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилиб берилган. Ҳозирда ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган четдан олиб келинган ускуналарига мувофиқликни баҳолаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳозирда корхона ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини экспортини амалга оширмоқда. Мутахассислар корхона вакилларига соҳага доир қонунчилик талабларини тушунтириб, келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш юзасидан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.