Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ҳисоботи Жамоатчилик кенгаши томонидан муҳокама қилинди.
Тадбирда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, агентлик масъул ходимлари ва тизим ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилганларга агентлик томонидан 2023-йилнинг иккинчи ярми давомида соҳа юзасидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳам айтиб ўтилди.
Кенгаш аъзолари, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги - Нодирбек Юсупбеков, Инноватсияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) - Олимжон Тўйчиев, Ўзбекистон Стандартлар институти бош илмий ходими, Техника фанлари доктори, Физика, математика фанлари номзоди, профессор - Ортиқали Ҳакимовлар ҳисобот бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришди.