“Ўзбекистон иқтисодиёти учун миллий сифат нифратузилмасидаги ислоҳотларни ва сифатни таъминлаш хизматларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” ва “Ўрта Осиё давлатларининг сифат инфратузилмаларини мустаҳкамлаш” лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Германия Федерал физика-техник институти (PTB) экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Халқаро аккредитация форуми (IAF), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик (ILAC)нинг тўла ҳуқуқли аъзоси сафига қабул қилинганлиги ва натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги кўп томонлама Битимга қўшилганлиги, Ўзбекистон миллий метрология институтида миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Германия экспертлар томонидан эътироф этилди.
Эришилган муҳим натижалар мамлакатмизда сифат инфратузилмасидаги ислоҳотлар ва сифатни таъминлашдаги уфқларини янада кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирилди.
Ўз навбатида Германиялик экспертларга юқорида ишларни амалга оширишда назарий ва амалий билимлари билан ёрдам кўрсатганлиги учун миннатдорчилик изҳор этилди.
Тадбирда лойиҳа доирасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва тармоқлар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишилди.