Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштириладиган, Халқаро савдо маркази (ITC) томонидан амалга ошириладиган “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлишига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 11 июль куни соҳа йўналишидаги давлат ва хусусий сектордаги мутахассислар учун “Халқаро стандартлар ва уларни қўллаш доираси” мавзусидаги  ўқув семинари ташкил этилди.

60 дан ортиқ давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган мутахассислар иштирок этган ўқув семинарида халқаро эксперт Глен Босман томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича билим ва кўникмалар берилди:

• Стандартлар, Техник регламентлар ва ЖСТ

• Codex, UNECE VDE/DKE, Oeko-Tex стандартлари

• Ўзбекистон ISO and IEC аъзолиги

• ISO стандартларини ишлаб чиқиш.

Ўқув семинари давоми иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди, халқаро эксперт Глен Босман  томонидан барча саволларига батафсил жавоб берилди.