Жорий йилнинг 27-28 июн кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (МГС)нинг навбатдаги 63-йиғилиши
бўлиб ўтади.
Маълумот учун: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгаши 1992 йил 13 мартда МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари томонидан имзоланган “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни амалга ошириш тўғрисида”ги Битим асосида ташкил этилган.
Кенгаш таркибига Арманистон, Беларус, Грузия, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларининг стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитатсия бўйича миллий органлари киради. Мазкур Кенгашда Ўзбекистон Республикаси номидан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолият кўрсатади.
Йиғилишда МДҲ иштирокчи-давлатларида техник жиҳатдан тартибга солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитатлаш, меъёр ва қоидаларга риоя этилиши устидан назорат,
сифат соҳасидаги ютуқлари учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мукофоти танлови, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ўзаро савдо-сотиқдаги техник тўсиқлар тўғрисидаги Битим лойиҳаси, миллий техник комиссиялар томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинади, қарорлар қабул қилиниб, тегишли Баённома расмийлаштирилади.
Тадбир доирасида стандартлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш масалалари бўйича МГСга аъзо давлатларнинг стандартлаштириш ташкилотлари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбирда иштирок этиш орқали иштирокчиларни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва соҳани халқаро андозаларга мослаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилади, МДҲ давлатлари билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқалар янада кенгайтирилади.