Қорақалпоғистон Республикасида сиқилган газни синаш йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли қарорининг белгиланган 2016-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси комплексларига кирувчи вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари таркибидаги корхоналарнинг синов лабораторияларини  янги синов ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда янги лабораторияларни ташкил қилиш белгиланган.

Ушбу топширқни бажариш мақсадида  Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш маркази  ДК синов мажмуасига янги замонавий  “Кристаллюкс” 4000-М маркали уч детекторли газли хроматограф харид қилинди ва аккредитация доирасини кенгайтириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги аккредитация бошқармасига ҳужжатлар тўплами топширилди.

Ушбу ускуна харид қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикасидаги автранспортларга  сиқилган газ қуйиш шахобчалари маҳсулотларини синовларини ўтказиш имконияти яратилади. Эслати ўтамиз, авваллари бу ишлар Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда бажарилар эди.