Кеча Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги ташаббуси билан да “Гендер тенглик-давр талаби” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Оила ва хотин қизлар бошқармаси вакиллари қатнашишди. Агентлик ва тизим ташкилоти Ўзбекистон миллий метрология институти мутахассислари иштирокида ташкил этилган тадбирда аёлларнинг ўқиши, ишлаши ва фаровон яшаши учун ҳукуматимиз томонидан яратилган имконият ва шароитлар санаб ўтилди.
 Маърузачилар нутқида аёллар учун давлат томонидан ажратилган грантлар, қўшимча имкониятлар мисоллар асосида таъкидлаб ўтилди. Семинар меҳмонлари иштирокчиларнинг ҳуқуқий мавзуга доир саволларига жавоб бериб ўтишди.