Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Қорақалпоғистон филиали томонидан маҳаллий экспортёр корхоналар фаолияти билан танишиш, соҳага доир масалаларда амалий ёрдам бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Филиал масъуллари куни кеча Қонликўл туманида фаолият юритаётган “Кантекс инвест” корхонасида бўлдилар. Корхонанинг йиллик қуввати 10800 тоннани ташкил этиб, асосан ип калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотдан йилига 12 млн АҚШ долларидан ортиқ ип калава маҳсулотлари Россия ва Туркия давлатларига экспорт қилиб келинмоқда.
Филиал томонидан корхонага доимий равишда стандартлаштириш, сертификатлаштириш, маҳсулотларни синовдан ўтказиш, сифат менежмент тизимлари жорий этиш ҳамда соҳага оид бошқа масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Корхона раҳбарияти билан музакора ўтказилиб, экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида “GSP+” имтиёзлар тизими доирасида ўз маҳсулотларини бошқа давлатларга экспорт қилиш тавсия этилди. Корхонага ОEКО-ТEХ СТАНДАРД 100 халқаро стандарти талаблари асосида сертификатлаштириш бўйича консултатив хизмати кўрсатилди ва Экспортни рағбатлантириш агентлигига тегишли ҳужжатлари тақдим этишда амалий ёрдам кўрсатилиб, “ГСП+” тизими Европа Иттифоқининг талаблари” қўлланмаси билан таъминланди.
Шунингдек, соҳа қонунчилиги бўйича кенг тушунчалар берилди.