Бугун Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти билан ҳамкорликда фуқаро муҳофазаси йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулотларда Фуқаро муҳофазаси институти мутахассислари томонидан кўргазмали маълумотлар асосида маърузалар ўқилди ҳамда зилзила содир бўлган жараёнларда фуқароларнинг ҳимояланиши юзасидан амалий кўникмалар шакллантирилди.
Агентлик ва унинг тизим ташкилотларидаги мутахассислар иштирок этган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-майдаги “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-144 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Ўқув машғулотлари давомида соҳа мутахассисслари зилзила ва унинг оқибатларига оид кўргазмали ўқув-услубий воситалар ёрдамида кенг тушунчалар бериб ўтди. Ушбу тадбирлар агентлигининг тизим ташкилотларида зилзила ва унинг оқибатларида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашга оид ўқув машғулотлари жадвали асосида ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Фармонга асосланган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан агентлик ва унинг тизим ташкилотлар балансидаги мавжуд бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолати тўғрисидаги электрон техник паспорт шакллантирилган ҳамда ягона интеграциялашган pasportbino.uz платформасига киритилган.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш