Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграцияси кадрлар тайёрлашнинг  муваффақиятли амалга ошиши билан  боғлиқ. Шу мақсадда  Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида юқори малакали ва тажрибали кадрлар тайёрлашга янада кенг эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 24 майидан 6 июнига қадар Хитой Халқ Республикасининг Савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан ташкил этилган "Фоод анд Агриcултурал Продуcтс Стандардизатион фор Девелопинг Cоунтриес" мавзусидасидаги  онлайн семинарга 24 май куни старт берилади.

Тадбир иштирокчилари семинар давомида Хитойнинг стандартлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, стандартлаштиришнинг асосий принциплари, стандартлаштириш бўйича техник қўмита, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари қўлланилиши, стандартларни эълон қилиш, тарқатиш ва нашр этиш  каби тажрибаларини ўрганишади.