Бутунжаҳон метрология куни муносабати билан Қарши муҳандислик – иқтисодиёт институтида Ўзбекистон миллий метрология институти Қашқадарё филиали ҳамда “УзТЕСТ” маркази Қашқадарё филиали ҳамкорликда “Фан ва техникада инновацион технологиялар: физик ечимлар, метрологик ўлчашлар ҳамда электроника ва асбобсозлик муаммолари” мавзусидаги Республика миқёсидаги илмий– амалий анжумани ўтказилди.
Анжуманга Бухоро муҳандислик – технология институти кафедраси мудири техника фанлари доктори Мақсуд Махмудов ҳамда “Метрология ва стандартлаштириш” кафедраси масъули Нодир Авлияқуловлар иштирок этиб, “Маҳсулотлар ва хизматлар сифатини таъминлашда техник регламентларнинг ўрни” ва бошқа муҳим мавзуларда маъруза қилдилар.