Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан 15-19 май кунлари Болгария, Хитой, Ҳиндистон, Чехия ва Латвия давлатлари экспертлари билан соҳа йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтди.
Болгариянинг “Dedal – Attestation and Certification” Ltd. мувофиқликни баҳолаш идораси экспертлари ва “Techno Cable Group” корхонаси билан бўлиб ўтган учрашувда кабел махсулотларини Европа Иттифоқига экспорт қилишдаги талаблар, СЕ маркировкаси олиш жараёнлари бўйича фикр алмашилди. Тадбир якунига кўра мувофиқликни баҳолаш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишилди.
Хитойнинг Jiangsu Inspection and Quarantine Institute of Quality (JSIQ) корхонаси билан мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот натижасига кўра жорий йилнинг 23 май - 6 июн кунлари “Seminar on Food and Agricultural Products Standardization for developing countries” мавзусидаги онлайн семинар ўтказишга келишилди.
Чехия Стандартлаштириш, метрология ва давлат синовлари бошқармаси (UNMZ) вакиллари билан ҳамкорлик дастури лойиҳаси бўйича мулоқот олиб борди. Унда лойиҳани сифатли ва ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишилди.
Саудия стандартлари, метрология ва сифат ташкилоти (САСО) билан халкаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган мулоқот бўлиб ўтди. Натижага кўра ҳамкорлик дастури лойиҳаси юзасидан фикр ва мулоҳаза, таклифлар ишлаб чиқишга келишилди.
Латвия Стандартлар институти (LVS) экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари ва эришилган келишувларнинг амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.