Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Самарқанд филиали ходимлари томонидан Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида жойлашган “Оқдарё Ипаги” МЧЖ корхонасига жойига чиққан ҳолда, корхона вакиллари билан учрашилди.
“Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонун ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 826-сонли қарорида келтирилган имтиёзлар тўгрисида кенг тушунтиришлар бериб ўтилди.