Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (O'zTTSA), Ўзбекистон Аккредитация маркази ( O'ZAKK) ва Миср аккредитация кенгаши (EGAC) ўртасида мувофиқликни баҳолаш бўйича қўшма ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда аккредитацияга тааллуқли бўлган икки томонлама савдо муносабатларидаги техник тўсиқлар масаласини ечишда ҳамкорлик қилиш, техник алмашувларни амалга ошириш, мувофиқликни баҳолаш билан боғлиқ бўлган методология тадбиқ этиш, қўшма аккредитация дастурларини ишлаб чиқиш, аккредитация соҳасида лабоаториялараро малакавий синов амалиётидан фойдаланиш бўйича тажриба ва ахборот билан алмашиш, Халқаро лабораториялар аккредитациялаш ҳамкорлиги (ILAC), Халқаро аккредитация форуми (IAF) ва унга алоқадор минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот натижасига кўра, аккредитация тизимини ривожлантиришдаги бир-бирларининг тажрибасини ўрганишга келишиб олинди.