Янги Ўзбекистонда электротехника саноатини ривожлантириш ва модернизация қилиш, янги турдаги замонавий электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, тармоқнинг инвестициявий ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Албатта электротехника махсулотларини Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, махсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади. 2023 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон IECда ассоциациялашган аъзо мақомини олди.
Учрашувда IEC талабларига мувофиқ стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиш, IEC техник қўмиталари фаолият кўрсатиш ва аъзо давлатлар томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан масалалар кўриб чиқилди.
IEC Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиктирган барча саволларга
IEC экспертлари томонидан батафсил жавоб олишди.
Тадбир якунига кўра IEC стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиш, техник қўмиталари фаолият кўрсатиш, онлайн семинарлар ўтказиш бўйича IEC экспертларидан доимий маслахат олишга келишиб олинди.