Айни дамда Қарши шаҳрида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Матбуот хизмати, тизим ташкилотлари ҳудудий филиал масъуллари ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда. Унда стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, метрология соҳаларида имзоланган янги қонунларнинг мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилмоқда. Шунингдек, маҳсулотларни экспортга қаратишда талаб этиладиган меъёрий ҳужжатлар, экпортёр корхоналарга давлат томонидан соҳага доир берилган кенг имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Семинар ишида иштирок этаётган ишлаб чиқарувчиларнинг кўплаб саволларига жавоб берилади.