Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 826-сонли қарори ижроси бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “UzTest” давлат муассасаси Жиззах филиали мутахассислари бугун Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Акмал нур сервис” МЧЖ корхонасида бўлиб ISO-9001 халқаро сертификатини олиш учун тушунчалар беришди. Корхонада ҳозирги кунда трикотаж маҳсулотларини ички бозорга сотмоқда. Келгуси йилларда Россия ва МДҲ давлатларига экспорт қилишни режалаштирмоқда.